Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Испаниянинг Небриха университети билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва Испаниянинг Небриха университети ўртасида жорий йилнинг 11 сентябрь куни ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва Испаниянинг Небриха университети ўртасида жорий йилнинг 11 сентябрь куни ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Ўрта Осиё ва МДҲ давлатларида журналистика соҳасида таълим берувчи Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган Небриха вакиллари олийгоҳга ташриф буюрдилар. Раис Хоакин Эспалларгас Иберни, бошчилигидаги делегация аъзолари Университет ректори Шерзодхон Қуратхўжаев билан учрашди ва бу ерда хорижий талабаларга яратилган шароитлар, академик муҳит, илмий салоҳият, кутубхона фаолияти билан танишди.
Небриха университети 1995 йилда Испаниянинг Мадрид шаҳрида ташкил этилган бўлиб, испан тили грамматикасининг асосчиси Антонио де Небриха номи берилган. Мадрид бўйича хусусий университетлар рейтингининг иккинчи ўринни, мамлакат миқиёсида эса олтинчи ўринни эгаллаган. Олийгоҳ еттита факультетдан иборат бўлиб кўплаб таълим йўналишларида мутахассислар тайёрлайди. Коммуникация ва Санъат факультетида журналистика йўналиши, аудиовизуал коммуникация йўналиши, реклама ва PR йўналиши, маркетинг, рақамли ва мултимедиа дизайни йўналишлари мавжуд.
Икки томон ўртасидаги муҳокамаларда келгусида таълим ва медиа соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ва маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки даражали - double degree (3+2 ёки 4+1) диплом дастурларини, профессорлар, ходимлар ва талабалар алмашиш, онлайн маърузалар ташкил этишга келишиб олинди. Буларнинг бари Ҳамкорлик Меморандумида ҳам ўз аксини топди.