Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди
17:35 / 2019-10-25

Моҳирахон Нуруллаева 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2016 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети журналистика факультетини тамомлаган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида Нуруллаева Моҳирахон Дилшодовна Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 

Моҳирахон Нуруллаева 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2016 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети журналистика факультетини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар М.Нуруллаева Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази веб-портални юритиш ва ахборот хизмати бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.