French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ёшлари халқаро робототехника мусобақасида биринчи олтин медални қўлга киритди
12:29 / 2019-12-20

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий маркази ходимлари бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 15-20 декабрь кунлари Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бўлиб ўтган “The 21th International Robot Olympiad 2019” халқаро робототехника олимпиадасида иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий маркази ходимлари бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 15-20 декабрь кунлари Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бўлиб ўтган “The 21th International Robot Olympiad 2019” халқаро робототехника олимпиадасида иштирок этишди. 

Маълумки, роботлар соҳасига қизиқувчи ёшларнинг иқтидорини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб олган "International Robot Olympiad Committee" (IROC) томонидан 1999 йилдан буён ҳар йили ташкил этиладиган мусобақаларда дунё бўйлаб 50 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари жалб этилиб келмоқда.

Галдаги мусобақага мезбонлик қилган Таиланд шаҳрида 20 дан ортиқ давлатлардан келган мингдан ортиқ иштирокчилар ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишди.

Мусобақа қўйидаги йўналишларда бўлиб ўтди:
"Tag-Out" — бу йўналишда рақиблар ўзлари яратган роботларини белгиланган тўсиқларга тегмаган ҳолда ҳаракатлантириб, бир-бирларини ўйин майдончасидан тезроқ сиқиб чиқаришга ҳаракат қилишади. Бунда қатнашчилардан стратегик таҳлил қила олиш қобилияти ва ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади.

"Tag-Out junior" йўналишида 14 та давлатдан иштирокчилар қатнашиб, улар орасидан юртимиз ўғлонлари — Фирдавс Ражабов 1-ўринни, Шаҳбоз Шавкатов 2-ўринни эгаллади.

"Mission Challenge" — сирли вазифа ҳисобланиб, унинг шартлари фақат мусобақа бошланган вақтда эълон қилинади. Бундай ҳолатда ёшларнинг робототехника бўйича олган билимларини кутилмаган вазиятларда қўллай олишлари синовдан ўтказилди.
“Creativity” йўналишида қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиладиган робот яратиб, Беҳруз Бердиев, Ҳумоюн Ҳайдаров, Шавкат Иброҳимов 3-ўринни, "Line-following" йўналишида Шаҳбоз Ражабов, Азизбек Шокиров 3-ўринни эгаллади. Мусобақа якуний натижаларига кўра, мамлакатимиз иштирокчилари умумий ҳисобда 7 та медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 декабрь куни Филиппиннинг Манила шаҳрида Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директори ўринбосари Акбархон Собирхонов ташаббуси билан Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитаси – “IROC” (International Robot Olympiad Committee) ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Шундан буён ҳар йили республикамизнинг иқтидорли ёшлари робототехника бўйича халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.