Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Вьетнамга 219,7 минг долларлик қалампир экспорт қилди
15:52 / 2020-10-07

Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, 2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатга қиймати 314,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган.


Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, 2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатга қиймати 314,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70,1 минг АҚШ долларига ошган.

Ушбу даврда Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагича:

Вьетнам – 219,7 минг

Бразилия – 67,1 минг

Германия – 11,1 минг

Россия – 4,6 минг

Туркия – 3,9 минг

Грузия – 3,5 минг

Испания – 1,1 минг АҚШ доллари

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2020 йилнинг 8 ойида ҳудудлар орасида Самарқанд вилояти энг кўп, яъни қиймати 121,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган.