Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Венгрия: ҳамкорлик янада ривожланади
15:30 / 2020-10-19

Учрашув давомида Ўзбекистон-Венгрия шериклиги кун тартибидаги долзарб масалалар, муносабатларнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов билан Венгрия Экспортни ривожлантириш ва шарқий алоқалар бўйича давлат котиби ўринбосарлари Иштван Йоо ва Андраш Барани ўртасида видеоконференция шаклида музокара бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Венгрия шериклиги кун тартибидаги долзарб масалалар, муносабатларнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ишбилармон доираларини жалб қилган ҳолда саноат кооперацияси соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболини белгилаш эътибор марказида бўлди. Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон томонидан ташаббускорлар аниқланган қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, фармацевтика, кимё саноати соҳасидаги 40 та истиқболли лойиҳа рўйхати кўриб чиқиш учун ва амалга ошириш учун Венгрия томонига тақдим этилди. Ҳамкорлар мазкур лойиҳаларни ўрганишни дарҳол бошлашга, шунингдек, Венгрия тадбиркорлари орасида бўлажак шерикларни излашга тайёрлигини билдирдилар.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида 2019 йил якунлари бўйча эришилган савдо айланмаси сезиларли ўсгани, 2020 йил ўзаро савдода кузатилган ижобий тенденциялар қайд этилди. Томонлар ўзаро товар айланмасини янада ошириш истиқболи тўғрисида фикр алмашдилар. Бу борада аниқ қадамларни, жумладан, қўшма савдо уйи очиш ва Будапешт шаҳрида Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этишни белгилаб олдилар.

Жорий йил ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия Ҳукуматлараро комиссияси навбатдаги йиғилишига тайёргарликнинг бориши ҳам муҳокама қилинди.

Илм-фан ва таълим соҳасидаги алоқаларга алоҳида тўхталиб ўтилди: бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Венгриянинг Дебрецен университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ишлаб чиқилаётган битим алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши “қўш диплом”ни тан олиш амалиёти икки томонлама асосда жорий этилишини таъминлайди. Шунингдек, Венгрия ва Ўзбекистонда қўшма факультетлар очиш имконини яратади.

Келгуси ҳамкорлик амалий жиҳатини муҳокама қилиш учун Дебрецен университети раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

ВКА доирасида томонлар ҳудудлараро шериклик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар - Венгриянинг Веспрем вилояти ва Ўзбекистоннинг Навоий вилояти, шунингдек, Пештен ва Тошкент вилоятлари ўртасида қардошлик муносабати ўрнатиш шарт-шароити кўриб чиқилди.

Музокара якунида эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида муҳокама этилган йўналишлар доирасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

photo_2020-10-19_15-27-10.jpg

photo_2020-10-19_15-27-14.jpg

photo_2020-10-19_15-27-16.jpg