English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашуви тўғрисида
11:50 / 2020-09-11

Суҳбат давомида Ўзбекистон - Россия кун тартибининг асосий масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.


Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москвага ташрифи доирасида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. 

Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон - Россия кун тартибининг асосий масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар изчил мустаҳкамланаётган, ҳамкорликнинг янги шаклларини акс эттирган кўп қиррали икки томонлама муносабатлар юқори суръатда ривожланаётганидан мамнун эканини маълум қилди.

Турли даража, шаклларда, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида бўлиб ўтадиган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаоллаштириш бўйича амалий таклифлар кўриб чиқилди. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳукуматлар томонидан пандемия шароитида ушбу йўналишдаги умумий фаоллик пасайишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чораларни ижобий баҳолади.

Маданий-гуманитар соҳада, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик мавзусига ҳам эътибор қаратилди.

Вазирлар, шунингдек, меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитлар яратиш масаласига алоҳида тўхталдилар.

Шунингдек, олий ва юқори даражадаги алоқалар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини ҳам муҳокама қилинди.