Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Покистон стратегик ҳамкорликни жадал кенгайтиришни мўлжалламоқда
19:27 / 2020-09-11

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва аҳоли соғлигини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон - Покистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш юзасидан алоҳида келишувга эришилди.


Мамлакатимиз делегациясининг Покистонга ташрифи доирасида Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ушбу давлат Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Қамар Жавод Бажва билан учрашди.

Мулоқот чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг юқори даражасини таъкидлаб, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келгусида биргаликда иш олиб боришга тайёрликларини билдирдилар.

Инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш имкониятлари кўриб чиқилди, истиқболли соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ келишувларни шакллантириш бўйича режалар муҳокама қилинди.

photo_2020-09-11_19-51-52.jpg

Ўзбекистон ва Покистонни боғловчи транспорт йўлакларини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишни назарда тутиб, транспорт-коммуникация соҳасидаги амалий ҳамкорлик устувор йўналишлардан бири сифатида эътироф этилди. Бу соҳада амалга ошириладиган натижадор ҳамкорлик юк ташиш ҳажми янада ошишига ижобий таъсир кўрсатадиган асосий омил бўлиб қолиши таъкидланди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва аҳоли соғлигини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон - Покистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш юзасидан алоҳида келишувга эришилди.

Учрашув якунида томонлар белгиланган йўналишлар доирасида мулоқотни кенгайтиришга тайёрликларини изҳор этиб, келгусидаги амалий ҳамкорлик формати тўғрисида келишиб олдилар.