Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Покистон сенаторлари учрашув ўтказди
19:48 / 2019-12-24

Учрашувда икки томонлама парламентларо ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов Покистон парламенти Сенатининг Коммуникация масалалари қўмитаси раиси Хидаятуллах Хан билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама парламентларо ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

photo5192756482276436953.jpg

Халқаро кузатувчи Ўзбекистондаги сайлов ҳақида гапирар экан, ушбу муҳим сиёсий тадбир демократик тамойиллар асосида, юқори ташкилий даражада, шаффоф ва очиқ ўтказилганини, фуқароларнинг фаоллигини, сайлов комиссиялари уюшқоқлик билан ишлаганини таъкидлаб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида бу каби дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш, парламентлараро ҳамкорликни фаол ривожлантириш келгусида ўз самарасини беришини алоҳида таъкидлади. Давлатлараро бундай дўстона алоқалар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани борасида сўз юритилди. 

photo5192756482276436951.jpg

Фахрий меҳмон мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимой-иқтисодий ислоҳотлар катта таассурот қолдиргани тўғрисида илиқ фикрни билдирди. Қайд этилганидек, бу галги сайловлар Ўзбекистоннинг очиқ сиёсатини ёрқин ифода этиб, халқнинг парламент янги таркибини шакллантиришдаги фаоллигини намоён этади.

Учрашувда Ўзбекистонда қонунчилик органлари томонидан сайлов ҳуқуқи ва жараёнига киритилган катта ўзгаришлар хусусида ҳам сўз юритилди.