English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти бўйича манфаатли келишувларга эришди
18:55 / 2020-02-25

Аввал хабар қилинганидек, Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда.


Аввал хабар қилинганидек, Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда.

Ушбу форумда мамлакатимиз озиқ-овқат саноати салоҳияти ҳам намойиш этилмоқда. Хусусан, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги 50 дан зиёд корхона ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот, гўшт-сут, қандолат, ёғ-мой, салқин ичимликлар ва бошқа турдаги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилган. Қозоғистон ишбилармонлари ушбу маҳсулотларга катта қизиқиш билдирмоқда. 

photo5379863386747154229.jpg

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги корхоналар вакиллари форумда иштирок этиш орқали узоқ муддатли ҳамкорлар топиш ва улар билан кооперацияни йўлга қўйиш, шунингдек, экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар ҳажми ва турини ошириш, Қозоғистон томонидан ажратиладиган инвестицияларни мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга йўналтиришни режалаштирган. Форум доирасида бу борада дастлабки натижаларга эришилди: Қозоғистон компаниялари билан салқин ичимликлар ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича 1 миллион доллардан зиёд қийматга эга экспорт шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми давом этмоқда.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати