French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди
12:59 / 2020-09-11

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

Мамлакатимиз ТИВ маълумотига кўра, вазирлар сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамда хавфсизликни таъминлаш жабҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон - Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашилди.

Икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг юқори суръатини сақлаб қолиш ва янада ривожлантириш учун яқин муносабат ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Коронавирусни аниқлаш ва касалланганларни даволаш борасида тажриба алмашиш, шифокорлар малакасини ошириш, вирусга қарши вакцина яратиш бўйича ҳамда пандемия оқибатларини бартараф этиш учун алоқаларни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш учун “Марказий Осиё – Хитой” ташқи ишлар вазирлари учрашуви механизми зарурлиги қайд этилди. Марказий Осиё давлатлари ва Хитойнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини жадаллаштиришга кўмаклашувчи инвестицион ва инфраструктура лойиҳаларини рўёбга чиқаришни давом эттириш учун амалий чоралар кўриш муҳимлиги эътироф этилди. Вазирлар Доҳа шаҳрида афғонлараро музокараларнинг биринчи раундини ўтказиш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлади.

Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.