Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбeкистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари Наманган шаҳрида учрашди
22:07 / 2018-10-21

Музокаралар якунида Баённома имзоланди.

2018-йилнинг 15-21-октябрь кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашув чоғида икки давлат манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда Фарғона вилояти ҳудудидаги Шоҳимардон участкасининг Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти билан туташган қисми ҳамда Наманган вилояти Қандиён-Булоқ участкасининг Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти билан туташган бир қисми баён қилинган.

Музокаралар якунида Баённома имзоланди.

Хабарда қайд этилишича, учрашув анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган.