Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Афғонистон Бош вазирлари учрашуви
19:57 / 2019-11-01

Тошкентда ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон Ислом Республикаси Бош вазири Абдулла Абдулла билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ва гуманитар алмашувлар кўлами кенгайиб бораётгани таъкидланди. Турли даражадаги делегациялар ташрифлари фаоллашгани, хусусан, икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги мулоқотлари дўстона ва ишонч руҳидаги шериклик ривожида муҳим омил бўлаётир.

Учрашувда Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг жорий йил Афғонистонга ташрифи муваффақиятли ўтгани эътироф этилди. Ўзбекистон қўшни ва биродар мамлакатда тинчликка эришиш мақсадида Афғонистон халқи ва ҳукуматини қўллаб-қувватлашга тайёр экани билдирилди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни бундан кейин ҳам мустаҳкамлаб боришда қатъий эканини таъкидлади.