Ўзбекистон ҳудудларида ҳам хорижий ҳамкорларга қизиқиш кучли экан
Тан олиш керак, пандемия ўзаро муносабтларни ривожлантириш суръатини сезиларли даражада сусайтирди. Бошқа томондан айни пайт Ўзбекистонда Украина товарларига ва худди шундай бизда сизнинг мамлакатингиз маҳсулотларига талаб анчайин ортди.
Мен Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги икки томонлама муносабатларни фаоллаштиришга ҳисса қўшиш элчилик миссиямдаги энг муҳим вазифалардан бири, деб ҳисоблайман. Бизда иқтисодиёт, замонавий технологиялар ва бошқа қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжуд. Бу борада Ўзбекистон билан тажриба алмашишга тайёрмиз.
Тан олиш керак, пандемия ўзаро муносабтларни ривожлантириш суръатини сезиларли даражада сусайтирди. Бошқа томондан айни пайт Ўзбекистонда Украина товарларига ва худди шундай бизда сизнинг мамлакатингиз маҳсулотларига талаб анчайин ортди. Шу боис, айни йўналишдаги мулоқотни фаоллаштиряпмиз.
Мен Самарқанд, Хива, Нукус каби йирик шаҳарларда бўлиб, нафақат пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам хорижий ҳамкорларга қизиқиш жиддий эканлигига гувоҳ бўлдим. Энди украиналик тадбиркорлар, бизнес вакилларини кўпроқ Ўзбекистонга жалб этишга ҳаракат қиламиз. Қишлоқ хўжалиги, саноат, машинасозлик, фармацевтика соҳалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ҳали фойдаланилмаган имкониятлар бисёр.
Умид қиламизки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ўз натижаларини беради ва алоқалар жадаллашиб, давлатларимиз ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорлик янги, юқори босқичга кўтарилади.
Николай Дорошенко,
Украинанинг Ўзбекистондаги
Фавқулодда ва мухтор элчиси