Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркия: дўстона муносабатларимизда янги саҳифа очилажак
21:02 / 2020-02-20

Ўзбек ва турк халқи ўртасидаги ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорлик ҳамда муносабатларда янги саҳифа очилганини ишонч билан айта олишимизнинг ўзига хос сабаблари бор, албатта.


Тарих шуниси билан қадрлики, у бизга, бир томондан шонли ўтмишда аждодларимиз эришган ютуқлардан фахр-ифтихор туйиш шарафини ато этса, иккинчидан, йўл қўйилган хато ва камчиликлардан сабоқ олиб истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш имконини беради.

Шу маънода, мустақилликдан бугунги кунгача чорак асрлик қисқа давр мобайнида Ўзбекистон – Туркия қардош давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамда ижтимоий-маданий алоқаларга кўз ташлайдиган бўлсак, 2016 йил бу борада янги даврни бошлаб берди. Бошқача айтганда, шу йилдан эътиборан давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликка оид ташаббуслар амалда ўз тасдиғини топмоқда.

Қолаверса, сўз ва амалиётнинг бирлиги бугун миллий тараққиётимизнинг беш тамойилига асосланган янги стратегик концепцияда кўзда тутилган қардош туркий давлатлар ҳамда ривожланган хорижий мамлакатлар билан олиб борилаётган кенг кўламли ҳамкорлигу халқаро муносабатларда ҳам акс этмоқда.

Ўзбек ва турк халқи ўртасидаги ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорлик ҳамда муносабатларда янги саҳифа очилганини ишонч билан айта олишимизнинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. 2016 йилдан сўнгра Ўзбекистон – Туркия давлатлари ўртасида имзоланган кўплаб муҳим шартномаларнинг таржима қилинишида ўзбек ва турк тиллари мутахассиси сифатида мен ҳам иштирок этдим. Мазкур шартномалар қишлоқ хўжалигидан тортиб қурилиш, йўл транспорти, соғлиқни сақлаш, туризм, таълим, ҳарбий стратегик шерикчилик каби кўплаб соҳаларни ўз ичига қамраб олади.

Шунингдек, “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилган тадбирларда таржимонлик қилдим. Бугун мамлакатимизнинг турли ҳудуд ва вилоятларида турк ишбилармонлари ҳамкорлигида қурилиш, йўл транспорти, туризм каби бир қанча соҳаларда олиб борилаётган ишлар қанчалар самара бераётгани барчага маълум.

Ўзбек-турк ишбилармонлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида қад ростлаётган осмонўпар биноларнинг шаҳар кўркига кўрк қўшаётгани бунга яна бир мисолдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи чоғида кўриб чиқиладиган навбатдаги муҳим масалалар, имзоланадиган шартномалар икки қардош халқ ўртасидаги ўзаро манфаатдорлик алоқаларини янада юқори босқичга олиб чиқишига ишончимиз комил.

Шермурод Субҳон,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси