English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон триатлон федерацияси вакиллари Халқаро триатлон иттифоқининг йиллик конгрессида иштирок этди
14:37 / 2019-09-12

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро триатлон иттифоқининг (ITU) 2019 йилги конгресси бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо 73 федерация вакиллари йиғилди.


Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро триатлон иттифоқининг (ITU) 2019 йилги конгресси бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо 73 федерация вакиллари йиғилди.

Конгрессда Ўзбекистон триатлон федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Фаррух Носиров бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди. Кун тартибида ташкилот фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва 2020 йилда триатлон ва паратриатлон мусобақаларини ўтказиш режаси, шунингдек, миллий федерацияларни қўллаб-қувватлаш дастури муҳокама қилинди.

photo5463255309284911961.jpg

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Халқаро триатлон иттифоқининг замонавий ёндашувлари ва Олимпия қадриятларига содиқлигига ижобий баҳо беришини билдирди.

– ITU етакчи халқаро федерациялардан бири бўлиб, у 2020 йилда бўладиган Олимпия ўйинларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда, – деди Томас Бах конгрессдаги нутқида. – Халқаро олимпия қўмитаси ITU билан яқин ҳамкорлик қилишдан фахрланади ва Иттифоқ раҳбарияти ва жамоаси ишини, шунингдек, гендер тенглиги соҳасидаги ташаббусларни юқори баҳолайди.