Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон тўқимачилик ва ипакчилик соҳаси салоҳияти Ҳиндистонда тақдим этилди
11:39 / 2020-10-05

Онлайн вебинарнинг очилиш маросими ушбу мамлакатларнинг Ҳиндистондаги элчилари иштирокида Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши биносида ташкил этилди.


Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши ва Уттар-Прадеш дизайн институти томонидан ташкил этилган “Тўқимачилик алоқалари: Тўқув анъаналари” мавзусида ташкил этилган халқаро вебинарда мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Корея Республикаси, Бангладеш, Беларусь, Баҳрайн, Бутан, Вьетнам, Индонезия, Таиланд, Тожикистон, Афғонистон, Шри-Ланкадан тўқимачилик ва ипакчилик соҳаси мутахассислари, ҳунармандлар ўз тақдимотларини намойиш этди.

Онлайн вебинарнинг очилиш маросими ушбу мамлакатларнинг Ҳиндистондаги элчилари иштирокида Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши биносида ташкил этилди.

Маросимда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг вебинар иштирокчиларига видеомурожаати намойиш этилди. Нарендра Моди ўз нутқида тўқимачилик соҳаси нафақат улкан иқтисодий, балки халқлар ўртасида маданий мулоқотни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Дастурга кўра, вебинар иши секцияларга ажратилган ҳолда давом эттирилди. Секциялар таркибида юқорида қайд этилган 13 давлат вакиллари тегишли мавзулар бўйича ўз тақдимотларини ўтказди.

Вебинар давомида Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари ва вилоят ҳунармандлари Ўзбекистон тўқимачилик саноати, бу борадаги мавжуд инвестицион салоҳият хусусида тақдимотни намойиш этди. Унда юртимизда ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, Бухоро вилоятининг ипак гилам тўқиш анъаналари бўйича берилган маълумотлар тадбир иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.