Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувини бошқарувчи ҳакамлар гуруҳи маълум
17:15 / 2019-11-12

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 ноябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистони термаси билан ўзаро беллашади.


Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 ноябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистони термаси билан ўзаро беллашади. 

Бугун ушбу ўйинни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи тасдиқланди. ЎФАнинг маълум қилишича, учрашувга япониялик ҳакамлар гуруҳи тайинланган.

Ўзбекистон – Саудия Арабистони​

Бош ҳакам – Рюжи Сато. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ҳироши Ямаучи ҳамда Жун Миҳара ёрдам беришади. Захира ҳаками – Юдаи Ямамото.

Назоратчи: Омар Муса Халаф Абу лум (Иордания).

Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия).