Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси: Ишлаб чиқарувчилар учун муҳим мулоқот майдони
14:52 / 2019-11-21

Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда.


Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда.

Унда мамлакатимизда фаолият юритаётган мингга яқин корхоналар қаторида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Dizel detal savdo” хусусий корхонаси ҳам ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

– Корхонамиз 2018 йилда фаолият бошлаган. Турли ҳажмдаги шланглар ишлаб чиқарамиз, – деди мазкур корхона раҳбари Абдулла Матёқубов. – Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси биз учун янги имкониятлар эшигини очди. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ишга туширилган Электрон кооперация биржаси – www.cooperation.uz портали ҳам бизга кўп қулайлик яратмоқда. Хусусан, мазкур портал ишлаб чиқарувчилар учун муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади. Биз ҳам шу порталда рўйхатдан ўтдик. Маҳсулотларимизни порталга жойлаштириб, электрон шартномалар шартномалар тузишга киришдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.