French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси: Бир компания ҳозирча 20 га яқин шартнома имзолади
16:19 / 2019-11-21

У бир марталик қўлланиладиган тиббиёт шприцларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.


“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида фаолият юритаётган “MUSTAFA-FARM” компанияси ҳам иштирок этмоқда. У бир марталик қўлланиладиган тиббиёт шприцларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 

– Компаниямиз шу йилнинг сентябрь ойида ишга туширилди, – деди MUSTAFA-FARM” компаниясининг сотув менежери Абдибек Дуйсенов. – Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион 800 минг АҚШ долларига тенг. Шундан 866 минг АҚШ доллари “Асака” АТБ кредити, қолган 934 минг АҚШ доллари ўз маблағимиз ҳисобига тўғри келади. Кунига 500 минг дона, йилига эса 150 миллион дона бир марталик қўлланиладиган тиббиёт шприцларини ишлаб чиқариш имконига эгамиз. Уларнинг 37 миллион 500 минг донаси икки граммлик, 75 миллион донаси беш граммлик, 37 миллион 500 минг донаси ўн граммликни ташкил этади. 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириб, тайёр маҳсулотнинг 50 фоизини чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирганмиз. Ўз- ўзидан иш ўринлари сони ҳам ортади. Айни пайтда 80 та янги ишчи ўрни мавжуд бўлса, келгуси йили бу кўрсаткични 150 тага етказишни кўзлаганмиз. 

Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси биз учун сермаҳсул кечмоқда. Негаки, айни вақтга қадар 20 га яқин шартнома имзолашга муваффақ бўлдик. Айниқса, бешта хорижий давлат вакиллари билан ҳамкорликка эришганимиз жуда қувонарли.