Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси: 14 корхона 11 миллиард сўмлик шартнома тузди
Ушбу тадбир Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтимиздаги ишлаб чиқарувчи корхоналар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, харидорлар учун ўзаро мулоқот майдонига айланди.
Мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, кичик бизнес субъектлари ўртасида саноат кооперациясини жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида 18-22 ноябрь кунлари саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтаётгани маълум қилинган эди.
Ушбу тадбир Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтимиздаги ишлаб чиқарувчи корхоналар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, харидорлар учун ўзаро мулоқот майдонига айланди.
Ярмаркани ўтказиш мобайнида саноат тармоқлари ва кичик бизнес субъектлари юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни харид қилиш, тармоқ хўжалик бирлашмалари, йирик саноат корхоналари материаллар ва хомашёларни етказиб бериш бўйича хўжалик шартномалари тузиш имкониятга эга бўлмоқда.
Унда Сирдарё вилоятидан 14 корхона тадбиркорлари ҳам ўз таклифлари билан иштирок этиб, турли шартномаларни имзоламоқда. Жумладан, қурилиш материаллари, текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этяпти.
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мансур Шербековнинг айтишича, вилоятда палатага 470 дан ортиқ корхоналар аъзо.
– Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этаётган корхоналар иштирокида 10 миллиард сўмга яқин шартномалар имзоланди, – дейди Мансур Шербеков. – Бу тадбир нафақат шартнома тузиш, балки фикр алмашиш, тадбикорлик билан шуғулланаётган юртдошларимизнинг ютуқларини ўрганиб, камчиликларидан хулоса чиқаришда муҳим аҳамият касб этяпти. Ишлаб чиқарувчиларимиз саноат корхоналарининг экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари, уларнинг сифат ва техник кўрсаткичлари, улгуржи ва чакана нархлари билан яқиндан танишяпти.