Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Россия: кенгайтирилган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлиги сари
13:30 / 2020-08-20

Мамлакатларимиз ўртасидаги ишончли муносабатлар ривожининг юқори суръати ҳамда турли даражадаги икки томонлама ҳамкорликнинг очиқ ва конструктив хусусияти қайд этилди.


Ҳукуматимиз делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан Россия Федерацияси Ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида ўзаро савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлиги масалаларининг кенг кўлами муҳокама қилинди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ишончли муносабатлар ривожининг юқори суръати ҳамда турли даражадаги икки томонлама ҳамкорликнинг очиқ ва конструктив хусусияти қайд этилди. Томонлар устувор соҳалардаги ҳамкорлик динамикасини ижобий баҳолаб, иқтисодий шериклик ва саноат кооперациясининг янги йўналишларини ишлаб чиқиш аниқ келишувларга эришишда муҳим аҳамиятга эга экани тўғрисида якдил фикрга келдилар.

Россия ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият барқарорлашиши асноида янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва савдо шартномалари тузиш мақсадида вазирлик, идоралар ва ҳудудий маъмуриятлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлик вакиллари ташрифларини ташкил этиш истиқболи кўриб чиқилди.

Шунингдек, биргаликда ўтказилиши режалаштирилган бир қатор тадбирлар, жумладан, II Минтақалараро ҳамкорлик форуми, Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ХХЮК) ҳудудида "Ўзбекистон Республикаси кўргазма маданий маркази"нинг очилиши, Москва шаҳрида "Made in Uzbekistan" Миллий кўргазмаси, Таълим форуми ва Медиафорумини юқори савияда ўтказиш мақсадида икки давлат тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Россия Федерациясида Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг ошкора механизмларини жорий этишни назарда тутган ҳолда РФ ҳудудидаги ўзбекистонлик мигрантлар фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар амалий ҳамкорлик ва аниқ чораларни амалга ошириш, шу жумладан, тегишли ҳукуматлараро битимларни тезкор равишда тузиш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида махсус механизмлар яратиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Учрашув якунлари бўйича яқин келажакда икки томонлама ҳамкорликни илгари суриш юзасидан амалга ошириладиган қўшма тадбирлар келишиб олинди ва муҳокама этилган йўналишлар доирасида келгусида биргаликда иш олиб бориш бўйича аниқ чоралар белгиланди.