Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Россия чегара масканларида “Яшил йўлак” тизимидаги ўтказиш пунктлари 19 тага етди
15:21 / 2019-12-12

Шу доирада ўзбекистонлик экспортёр тадбиркорлар ҳамкор мамлакатнинг чегара масканларида жойлашган вақтинча сақлаш омборхоналаридан фойдаланадилар.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда “Росселхознадзор” (Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати) ўртасидаги келишувга мувофиқ, томонлар ўртасида “Яшил йўлак” тизимини ривожлантириш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Россия Федерациясининг чегара масканларида ташкил этилган “Яшил йўлак” тизими Россияга кириб келаётган Ўзбекистон экспортёр тадбиркорларининг мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини фитосанитария кўригидан осон ва тезкор, ортиқча оворагарчиликларсиз ўтишини таъминлашга қаратилган. 

Шу доирада ўзбекистонлик экспортёр тадбиркорлар ҳамкор мамлакатнинг чегара масканларида жойлашган вақтинча сақлаш омборхоналаридан фойдаланадилар.

Яқинда икки давлат карантин хизматлари ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида “Яшил йўлак” тизимидаги чегара ва логистика марказлари сони 6 тага ошди. Яъни ушбу тизимдаги чегара пунктлари сони 19 тага етди.

Ҳозирги кунда “Ўздавкарантин” инспекцияси “Росселхознадзор” билан биргаликда жорий йил якунига қадар “Яшил йўлак” тизимидаги ўтказиш пунктлари сонини 21 тага етказиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

“Яшил йўлак” тизими доирасида, умуман, мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда бирор-бир муаммога, хусусан, ортиқча ҳужжат ёки тўловлар талаб қилиниши ва бошқа кўринишдаги оворагарчиликларга дуч келсангиз, “Ўздавкарантин” инспекциясининг (+998 71) 255-62-39 ишонч телефони рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз, дея хабар беради “Ўздавкарантин” инспекцияси.