Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ўрмонларига етказилган зарар 5 миллиарддан ошди
15:18 / 2020-10-29

Ҳозирда Сирдарё вилоятидаги ўрмон ҳудудларида бу ишлар синов тариқасида жорий этилди. Йил охирига қадар лойиҳа аниқ ишласа ва самараси кутилганидек бўлса, кейин йилдан барча ўрмон хўжаликларига татбиқ этилади.

Хабарингиз бор, кейинги кунларда хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон фонди ерларида асаларичилик, чорвачилик ва паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш, бандликни таъминлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда. Бу йилдан оборотда бўлмаган ўрмон фонди ерларини ижарага бериш тартиби жорий қилиниб, ҳозирда 20 минг гектар ана шундай ер ижарага берилгани бунинг ёрқин исботидир.

Маълумотларга кўра, ўтган йили экотуризм ва ов туризмидан 1 миллиард сўм тушган экан. Агарда яратилаётган имкониятлардан янада кенгроқ фойдаланилса, бундай фойдани келгуси йилларда 10-15 бараварга ошириш мумкинлиги айтилмоқда. Бу йўналишни ривожлантириш ва браконьерларга чора кўриш борасида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига янги вазифалар топширилган. Зеро, браконьерларнинг айби билан ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг айрим турлари йўқ бўлиб кетиш ёқасига келиб қолмоқда.

– Айни вақтда нафақат бизда, балки дунёда браконьерларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилиши ва йўқолиб бораётган ҳайвонларни ҳимоя қилиш мақсадида жиддий тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Сангин Мадаминов. – Шу боис Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг 77, 78, 79, 80, 83, 84 каби моддаларига ўзгартириш киритилди. Шу билан ўмрон хўжалиги органларига маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишларни кўриб чиқиш бўйича тешгишли ваколатлар берилди.

Олдин бу борада бир оз узилиш бўлиб, ўрмон инспекторлари ҳуқуқбузарликни аниқлагандан кейин баённома расмийлаштириб, экология ва атроф муҳит бошқармаси ҳамда маъмурий суднинг жойлардаги органларига маъмурий ишларни кўриб чиқиш учун юбориларди. Бу эса ўз ўзидан кўп вақт талаб этиларди. Хужжатларни расмийлаштириш ва юбориш 3-4 кун баъзида хафталаб вақт талаб этиларди.

Энди эса ваколатли ўрмон ходимларига воқеа жойида қарор чиқариш ва жаримага тортиш ваколати берилди. Улар ўрмондаги ўсимликлар, ҳайвонлар ёки дарахтларнинг кесилишига тегишли ҳуқуқбузарликларни аниқлайди. Айни вақтда қоғозбозликни камайтириш мақсадида рақамли Ўзбекистон дастури асосида тизимдаги ҳисоботлар ва ҳужжатларни электрон тарзга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Расмийлаштирилган ҳар бир баённома, қарор қисмини ўрмон инспектори автоматик равишда электрон базага киритиб боради.

Ушбу лойиҳани жорий этиш бўйича Қўмита томонидан Сирдарё вилояти танлаб олинган бўлиб, ҳозирда ушбу лойиҳа олди ишлар амалга оширилмоқда.

Йил охирига қадар лойиҳа аниқ ишласа ва самараси кутилганидек бўлса, кейин йилдан барча ўрмон хўжаликларига татбиқ этилади.

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг тўққиз ойида ўрмон инспекторлари 1 минг 200 яқин ҳуқуқбузарликни аниқлади. Ўрмон ҳудудида чорва молларини боқиш, ноқонуний дарахт кесиш кабилар шулар сирасидандир. Етказилган зарар эса 5 миллиарддан ошди.