Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу йил 16 январда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида белгилаб берган ва таркибий ўзгаришлар жараёнларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, тармоқлар рақобатбардошлиг
Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан саноат ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилиш, муҳандислик-комм
Мазкур дастурлар доирасида 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича умумий қиймати 40,8 миллиард долларлик 846 лойиҳа, муҳандислик-комм
I. Етакчи саноат тармоқларини таркибий ўзгартириш, модернизация ва фаол диверсификация қилишни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш ҳисобидан макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиёт рақобатбардошлиг
2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни
2014 йилнинг биринчи чорагига нисбатан ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,5, саноат маҳсулотлари – 7,9, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 6,3, хизматлар ҳажми 13,1 фоиз ўсди. Макроиқтисодий барқарорлик давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицити, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, шунингдек, солиқ юкини 20,1 фоиздан 19 фоизга босқичма-босқич камайтириш ҳисобидан янада мустаҳкамланди.
2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ этиш ва барқарорлигини оширишнинг устувор йўналишлари дастури доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар банклар жами капиталининг 24,5 фоиз ва активларининг 28,1 фоиз кўпайишига хизмат қилди. Банк тизими капиталининг етарлилик даражаси энг кам халқаро стандартлардан қарийб 3 баробардан зиёд даражада сақланди. Банк тизими ликвидлиги эса минимал талаблардан 2 баробар ортади. Жорий йил бошидан буён Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 10 фоиздан 9 фоизга туширилгани иқтисодиётни кредит билан таъминлаш ҳажмини 1,3 баробар оширишда рағбатлантирувчи омил бўлди.
Иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатлари истеъмол талабини рағбатлантиришга доир амалга оширилган чора-тадбирлар билан бирга аҳоли ички ялпи даромадини 17,4 фоизга оширишга ёрдам берди. Бу эса чакана савдо айланмаси ҳажми 15,2 фоиз ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 10,1 фоизга ошишида муҳим омил бўлди.
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, юқори технологияли муҳим қувватларни ишга туширишни жадаллаштириш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини изчил ривожлантириш асосида таркибий ўзгаришларни чуқурлаштиришга қаратилган инвестиция сиёсатининг фаол амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2,7 миллиард долларни ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 8,7 фоизга ўсди.
Инвестиция фаоллигининг юқори суръатлари қурилиш-монтаж ишларини ташкил этишни такомиллаштириш, пудратчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар билан бир қаторда қурилиш ишлари ҳажмини 18,9 фоиз ошириш имконини берди.
Ўзбекистон Республикасини 2015 йилнинг биринчи чорагида
ижтимоий-иқтисод
(2014 йилнинг шу даврига нисбатан фоиз ҳисобида)
Кўрсаткичлар |
Ўсиш суръатлари |
Ялпи ички маҳсулот |
107,5 |
Саноат маҳсулотлари |
107,9 |
Истеъмол товарлари |
111,2 |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари |
106,3 |
Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми |
108,7 |
Қурилиш ишлари |
118,9 |
Чакана савдо айланмаси |
115,2 |
Пуллик хизматлар |
110,1 |
Жами хизматлар |
113,1 |
Ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмининг 660 миллион доллардан зиёди ёки 24,3 фоизини хорижий инвестициялар ва кредитлар (ўсиш 12,1 фоиз), жумладан, 580 миллион долларини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ўсиш 10 фоиз) ташкил қилди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзлаштирилган маблағлар ҳажми 5,6 фоиз ўсди ва 81,1 миллион долларни ташкил қилди.
Жорий йил бошидан буён ўзлаштирилган инвестициялар таркибида хўжалик субъектларининг ўз маблағлари қарийб катта улушни (умумий ҳажмнинг 36,3 фоизи) ташкил этди ва 2014 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 28,3 фоиз кўпайди. Бу ишлаб чиқаришларни диверсификация қилиш ва рақобатбардошлиг
Умуман, жорий йил бошидан буён 2015 йилги Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 4,8 миллиард доллардан зиёд 53 янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланди, ҳудудларни ижтимоий-иқтисод
Модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш саноатнинг етакчи тармоқларини таркибий ўзгартириш ҳамда диверсификация қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш имконини берди. Хусусан, шу йилнинг биринчи чорагида саноатнинг юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган тармоқларини жадал ривожлантириш таъминланди. Жумладан, енгил саноат (пахта тозалаш соҳасидан ташқари) 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 120 фоиз (жумладан, ип газлама ишлаб чиқариш 120,1, трикотаж маҳсулотлари 114,5, тикувчилик маҳсулотлари 120,6, чарм маҳсулотлари 118,4 фоиз), қора металлургия 111,9, ёғочни қайта ишлаш 108,9, озиқ-овқат 114,8, кимё ва нефть-кимё тармоғи 109,3 фоизга ўсиши таъминланди.
Тракторлар, нефть ва газ ўтказиш қувурлари, карбамид, хлорли калий, музлатгич ва совутгичлар, ип-газлама, трикотаж матоси, трикотаж, тикувчилик ва пайпоқ маҳсулотлари, чарм ва атторлик буюмлари, ун, сут, дори-дармонлар ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш сезиларли равишда кўпайди.
2015 йилда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи чорагида 504 лойиҳа бўйича қиймати 620 миллиард сўмдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди, импорт ўрнини босиш бўйича ҳисоблаб чиқилган самара 260 миллион доллардан ошди. Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда 430 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар, жумладан, экскаватор эҳтиёт қисмлари, «Дамас» автомобилининг штампланган кузов деталлари, компрессор агрегатлари эҳтиёт қисм ва узеллари, мотор мойлари, гидравлика суюқликлари, шахта вагончалари, янги турдаги маиший музлатгич ва совутгичлар, электр печлар, маиший ёритгичлар, энергия тежайдиган ёруғлик диодли чироқлар, маиший техника учун бутловчи буюмлар, велосипедлар, спорт тренажёрлари ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарлари турларини кенгайтиришга доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида йил бошидан буён 19 турдаги янги тайёр тикувчилик буюмлари ва уларнинг 151 янги моделлари, 98 турдаги янги қандолат, мева-сабзавот ва гўшт-сут, консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Натижада истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 11,2, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 19,2 ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 6 фоиз кўпайди.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлиг
Жаҳон бозорида конъюнктурани олдиндан тахмин қилиб бўлмаслиги ва унинг беқарорлиги кучайиб бораётганига қарамасдан, ташқи бозорда харидоргир маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, уларнинг рақобатбардошлиг
Жорий йил бошидан буён 146 янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, газ, электр ва комбинацияланган маиший плиталар, янги турдаги кабель-ўтказгич маҳсулотлар, автомобиль ўриндиқлари, автомобилларнинг штампланган ва пайвандланган деталлари, суюқ ва газсимон аргон, лок-бўёқ маҳсулотлари, гигиена буюмлари, консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари каби қиймати 40 миллион доллардан ортиқ янги турдаги 102 товарни экспорт қилиш ўзлаштирилди.
II. Ривожланган инфратузилма, биринчи навбатда, ахборот-коммуник
Жорий йилнинг биринчи чорагида йўл-транспорт, ишлаб чиқариш ва ахборот-коммуник
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси лойиҳалари бўйича темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш учун қиймати 140 миллион долларлик капитал қўйилмалар, жумладан, Мароқанд-Қарши ва Қарши-Термиз темир йўл участкаларини электрлаштириш лойиҳалари бўйича мос равишда 8,6 ҳамда 4,1 миллион доллар, «Ангрен-Поп» янги темир йўл линиясини қуриш учун 92,4 миллион доллар ўзлаштирилди. Узунлиги 44 километр темир йўл қайта тикланди, 72 юк ва 3 йўловчи ташиш вагони тайёрланди.
2013-2020 йилларда телекоммуникация технологиялари, алоқа тармоқлари ва инфратузилмалари
Ишлаб чиқариш жараёнларига ахборот-коммуник
Жорий йилнинг биринчи чорагида Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жой қуриш дастурига мувофиқ, 53,9 миллиард сўмлик иш бажарилди. Бунёд этилган турар-жой массивларини муҳандислик-комм
2013-2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи чорагида 190 километрдан ортиқ коллектор, 3 вертикал дренажли қудуқ, 6 кузатув қудуғи ва 23,8 километр ёпиқ коллектор-дренаж тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланди. Натижада жорий йилнинг биринчи чорагида асосий ва оралиқ экин майдонларининг 126,2 минг гектарига сабзавот, 65,6 минг гектарига картошка ва 4,7 минг гектарига полиз экинлари экилди. 4,9 минг гектар майдонда янги интенсив боғлар, 4,5 минг гектар ерда токзорлар, 169,9 гектар майдонда 305 иссиқхона яратилди. 11,1 минг гектар майдондаги боғ ва 4,4 минг гектар токзорлар реконструкция қилинди.
III. Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш
Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш бўйича амалга оширилган изчил чора-тадбирлар самарасида жорий йилнинг биринчи чорагида 8 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 10,2 фоизга кўпдир. Энг кўп кичик бизнес субъекти саноатда ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида (умумий ташкил этилганларнинг 37,7 фоизи), қурилиш (11,5 фоиз), шунингдек, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида (29,3 фоиз) ташкил қилинди.
2015-2016 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида умумий қиймати 28,3 миллиард сўмлик 55 давлат активи, жумладан, инвесторларнинг 9,7 миллиард сўмлик инвестиция киритиш мажбуриятини олиш шарти билан 13 объект "ноль" қийматда сотилди. Бундан ташқари, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва кам рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётга
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнес субъектларига 2,8 триллион сўм, жумладан, 590 миллиард сўмдан зиёд миқдорда микрокредитлар ажратилди ва ўсиш 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарни ташкил қилди. Шунингдек, халқаро молия институтларининг кичик бизнесни ривожлантириш учун 38,3 миллион долларлик кредит линияси ўзлаштирилди. Айни пайтда Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси кўмагида қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ 14 лойиҳа молиялаштирилди.
Хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар-хомашё бозорларидан фойдаланишини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар давлат харидлари бўйича ўз маҳсулот ва хизматларини етказиб берадиган аккредитациядан ўтган кичик бизнес субъектларининг 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробардан ошишини таъминлади. Уларнинг умумий сони 34,2 мингтани ёки давлат харидлари иштирокчиларинин
Натижада жорий йил бошидан буён кичик бизнес субъектларидан давлат харидлари ҳажми 77,9 миллиард сўмни ёки электрон савдолар орқали амалга ошириладиган давлат харидлари умумий ҳажмининг 99,6 фоизини ташкил қилди. Айни пайтда давлат харидлари бўйича электрон савдоларнинг жорий этилиши ҳисобидан 22 миллиард сўмлик ёки шу мақсадга мўлжалланган 21,9 фоиз бюджет маблағлари иқтисод қилинди.
Хусусий тадбиркорларнинг товар-хомашё ресурсларидан фойдаланиш механизмларини соддалаштириш ҳисобидан жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнес субъектлари томонидан биржа савдолари орқали сотилган маҳсулотлар ҳажми 1,5 баробар ва улар томонидан харид қилинган маҳсулотлар ҳажми 1,3 баробар ўсди.
Кичик бизнес субъектларига ўз маҳсулотларини ташқи бозорга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида жорий йил бошидан буён Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан 318 корхонага маслаҳат хизматлари кўрсатилиб, маҳсулотларни стандартлаштириш
Натижада жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати 560 миллион доллардан ортиқ, жумладан, “Ўзтадбиркорэксп
Ҳисобот даврида давлат органлари билан электрон ҳамкорлик механизмларини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар доирасида солиқ ва статистика ҳисоботларини электрон шаклда топшириш тўлиқ қамраб олинди. 94 мингдан зиёд (ёки умумий миқдорнинг 99 фоизи) божхона юк декларациялари ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш механизмини қўллаш орқали расмийлаштирилди
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ишбилармонлик муҳитини баҳолаш бўйича хўжалик субъектлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларида ўз аксини топди. Сўров натижалари шуни кўрсатадики, тадбиркорлар биринчи чоракдаги ишбилармонлик муҳитининг жорий аҳволини ва амалга оширилиши мўлжалланган ўзгаришларни ижобий баҳолаган.
Интернет орқали солиқ ҳисоботларини электрон шаклда топшириш, солиқларни тўлаш муддатининг қисқартирилгани ва солиқ юкининг камайтирилгани, корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш, рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар ва лицензиялар олиш, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштир
IV. Аҳоли бандлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш, таълим жараёни ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи чорагида 141 мингдан ортиқ янги иш ўрни, жумладан, қишлоқ жойларда 88 мингдан зиёд (умумий миқдорнинг 62,6 фоизи) янги иш ўрни яратилди.
Янги ташкил этилган иш ўринларининг 28,6 мингдан зиёди мақсадли дастурларни амалга ошириш, 27,2 минг иш ўрни тижорат банклари томонидан кичик корхона ва микрофирмаларни кредитлаш, 21,1 минг иш ўрни якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, 35,7 минг иш ўрни касаначиликни ташкил этиш ва 28,5 минг иш ўрни фермерлик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришг
2014-2015 ўқув йилида касб-ҳунар коллежи битирувчиларинин
Жорий йилнинг биринчи чорагида 151 академик лицей ва касб-ҳунар коллежини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни зарур инвентарлар билан жиҳозлаш мақсадида 36,9 миллиард сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди. Бу мўлжалланган йиллик ҳажмнинг 27 фоизини ташкил этди.
Ҳисобот даврида аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш, ташхис қўйиш ва амбулатория-поли
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи чорагида барча манбалар ҳисобидан қарийб 593 миллиард сўм йўналтирилди. Жумладан, 178 нафар ёлғиз кексаларнинг уй-жойини таъмирлаш учун 108,8 миллион сўм сарфланди, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди томонидан «Мурувват» ва «Саховат» уйларида яшаётган кекса ёшли кишилар ва ногиронларга умумий қиймати 57,8 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва пойабзал, дори-дармонлар ажратилди.
Санаторий-соғлом
Жорий йил бошидан буён 63 минг нафардан зиёд уруш ва меҳнат фронти фахрийси терапия, неврология, кардиология, урология, хирургия, офтальмология, оториноларинголо
Умуман, шу йилнинг биринчи чорагида иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ўртача иш ҳақининг 17,1 фоиз, пенсияларнинг 22,1 фоизга ошишини таъминлади.
2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисод
Тармоқларни таркибий ўзгартириш ва жадал диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлиг
Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси