Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғиз Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди
17:34 / 2020-05-04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматларининг коронавирус пандемиясига қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатларимизда ушбу хавфли касаллик тарқалишининг, аввало, савдо-иқтисодий алоқаларга салбий оқибатларини камайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида қабул қилинган қарорларга мувофиқ соғлиқни сақлаш ва транспорт вазирликлари раҳбарларининг ташкил этилган кўп томонлама маслаҳатлашувлари натижалари юксак баҳоланди.

Президентлар Ўзбекистонда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Мулоқот якунида ўзаро товар айирбошлашнинг юқори суръатини сақлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кенгайтириш, устувор инвестиция ва инфратузилма, шу жумладан минтақавий аҳамиятдаги лойиҳаларни илгари суришга қаратилган биргаликдаги ишларни фаол давом эттиришга келишиб олинди.

Суҳбат чоғида қатор халқаро масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.