Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
17:47 / 2019-12-30

Давлат раҳбарлари янги - 2020 йил кириб келаётгани муносабати билан бир-бирларини самимий табрикладилар.


Давлат раҳбарлари янги - 2020 йил кириб келаётгани муносабати билан бир-бирларини самимий табрикладилар.

Жорий йил кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқалари янада ривожланган ва мустаҳкамланган давр сифатида икки томонлама муносабатлар тарихида қолиши таъкидланди.

Ҳукуматлар, парламентлар ва ҳудудлар, жумладан, Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Ўзаро савдо ҳажми салмоқли даражада ошмоқда, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланмоқда.

Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йил ноябрь ойида пойтахтимизда ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иккинчи Маслаҳат учрашувининг натижалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.