Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига
16:02 / 2014-07-22

Жаноби Олийлари!

Жаноби Олийлари!

Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифим давомида Тошкентда кўрсатилган иззат-икром учун Латвия Республикаси делегацияси ва шахсан ўз номимдан Сизга миннатдорлик изҳор этмоқчиман.

Мен Сиз билан яна учрашганимдан ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисидаги музокараларни давом эттирганимиздан астойдил мамнун бўлдим. Ишончим комилки, мазкур ташриф ва Сиз Жаноби Олийларининг ўтган йил октябрь ойида Латвияга расмий ташрифингиз турли соҳалардаги Латвия-Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришда муҳим омил бўлди. Мамлакатларимиз тадбиркорларининг ўзаро иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этадиган саъй-ҳаракатларидан ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорлик самаралари ривожланиб бораётганидан ғоят мамнун бўлганимни алоҳида таъкидламоқчиман. 

Марказий Осиё мамлакатларининг жаҳон иқтисодиётига, шунингдек, умумий хавфсизлик ва барқарорлик кафолатлари мустаҳкамланишига таъсири тобора ортиб бораётганлиги боис музокараларда минтақа истиқболига алоҳида эътибор қаратганимиздан хурсандман. Мен транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик ҳам изчил ривожланиб боришига ишонаман, бу манфаатли ва минтақалараро салмоқли лойиҳаларда ўз ифодасини топади.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган ғоят юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Андрис Берзиньш,
Латвия Республикаси Президенти