Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот
20:16 / 2014-07-30

2014 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

2014 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисини шу йил 28 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга доир вазифалардан келиб чиқиб, Кенгаш Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг ҳамма соҳаларини изчил ислоҳ қилишга ва либераллаштиришга қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунларини киритди. Давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришни, ишбилармонлик муҳитини яхшилашни, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий манфаатларини ишончли муҳофаза қилишни ва бошқаларни назарда тутадиган, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Тижорат сири тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидандир.

Шу билан бир қаторда навбатдаги ялпи мажлисда сенаторлар мамлакатнинг бир қатор идоралари раҳбарларининг ҳисоботини тинглашни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ва муҳокама қилишни назарда тутмоқдалар.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг ўн бешинчи ялпи мажлисни тайёрлаш ва ўтказиш борасидаги ишини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати