French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
21:38 / 2020-10-28

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қ а р о р и


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қ а р о р и

Ўзбекистон Респyбликаси Президентининг «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-288З-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 октябрьдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси   қ а р о р   қ и л а д и:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 11 (ўн бир) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1. Бобожонов Пўлат Раззақович - ички ишлар вазири

2. Собиров Шухратжон Уринбаевич - ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

3. Икрамов Азизбек Исраилович - ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари

4. Хатамов Рустам Абдуганиевич - ички ишлар вазири ўринбосари - Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи

5. лавозимига кўра - ички ишлар вазири ўринбосари - Тергов департаменти бошлиғи

6. Мирзарахимов Баходир Юлдашевич - ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари

7. Кадиров Дониёр Бахтиёрович - ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосари

8. Нишанбаев Саидкарим Абдухокимович - ички ишлар вазири ўринбосари

9. Алматов Зокиржон Алматович - ички ишлар вазири маслаҳатчиси

10. Мирзияев Мухтор Асрорович - ички ишлар вазирлигининг Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи

11. Норгитов Шухрат Иркинович - Ички ишлар вазирлигининг Ташкилий департаменти бошлиғи

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

           Бош вазири                             А. Арипов

Тошкент шаҳри,
2020 йил 28 октябрь