Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
Жорий йил 10 сентябрь куни АОКА анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил 10 сентябрь куни АОКА анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири лойиҳаси Президентнинг 2019 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф–5464-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан миллий қонунчилик ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилмоқда.
Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори А.Мадаминов, Тошкент давлат юридик университети профессори Н.Имомов, Бош прокуратура бошқарма прокурори Ж.Қўшилов, Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги бўлим бошлиғи Т.Мирзақуловлар томонидан Фуқаролик кодексини янги таҳририни қабул қилишдан мақсад, кодекс лойиҳасидаги янгиликлар ҳамда фуқаролик қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлард кутилаётганлиги ва шунга ўхшаш кодекс лойиҳасига оид маълумотлар берилди.
Хусусан мутахассислар янги таҳрирдаги кодексда қандай янгиликлар киритилаётганлигига тўхталиб, амалдаги кодекс билан таққослаганда озгина ихчамроқ бўлишини, хорижий инвесторлар фаолияти учун қулай шароитлар яратишга, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва виртуал макон (интернет)да вужудга келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган бир қатор янги қоидалар киритилаётганлиги айтилди.
Матбуот анжуманида янги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) кўмаги билан Германия, Франция, Польша, Россия, Покистон давлатларидан 20 нафардан ортиқ эксперт маслаҳатчилар хизматидан фойдаланилганлиги айтиб ўтилди.
Бундан ташқари янги таҳрирдаги Фуқаролик кодексида инвестиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётда мулкий муносабатлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида хорижий компанияларга Ўзбекистонда ўз филиалини рўйхатдан ўтказиб, ҳеч қандай тўсиқларсиз тадбиркорлик (хўжалик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш, мулк хусусий ёки давлатга тегишли бўлишидан қатьий назар бир хил ҳуқуқий ҳимоя белгилаш, Давлат реестрига киритилган маълумотга ишониб мулкни сотиб олган мулкдордан, илгариги сотувчи томонидан қандайдир ҳуқуқбузилишга йўл қўйилган бўлсада мулкни қайтариб олинмаслиги ҳамда мулк ҳуқуқининг ҳимоясини таъминлашга қаратилган бошқа янги қоидаларни жорий этиш назарда тутилмоқда.
Матбуот анжумани давомида давлат органлари мутасадди ходимлари томонидан фуқаролар ва журналистларнинг саволларига ҳуқуқий жавоб берилди.