Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Совет Иттифоқи даврларидан буён Марказий Осиёдаги энг кенг қамровли стратегик ёндашувни умумий тарзда кўрсатиб ўтди
20:10 / 2020-01-27

Унинг ёзишича, Ўзбекистоннинг глобал контекстдаги ўрнини кўриб чиқилиши мазкур муҳим стратегиянинг компоненти бўлиши шубҳасиз.


Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан сўнг кўплаб таҳлилий ва тадқиқот марказлари ушбу Мурожаатномани ўргана бошладилар.

Ўз навбатида, Defense and Foreign Affairs (Халқаро ва мудофаа тадқиқотлари) таҳлилий гуруҳи раҳбари Грегори Копли мазкур сарлавҳа остида ўз қарашларини билдириб ўтади.

Унинг ёзишича, Ўзбекистоннинг глобал контекстдаги ўрнини кўриб чиқилиши мазкур муҳим стратегиянинг компоненти бўлиши шубҳасиз.

– Ш.Мирзиёевнинг ўзбек халқига хос хусусиятлар ва қадриятларга қаратилган нутқи шу қадар мазмунли эдики, уни тез ўзлаштириб олиш мумкин, – дейди Г. Копли.

Экспертнинг фикрича, Ш. Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилиниши Ўзбекистонда дунё бўйича барча соҳаларда рақобатлаша оладиган жамият, тузилма ва инфратузилма яратиш зарурлигини кўрсатади.

Президентнинг қабул қилиб бўлмайдиган даражадаги қашшоқлик (аҳолининг 12-15 фоизи) ва коррупция сингари масалаларни ҳал этиш бўйича самимий ошкоралиги давлат раҳбарининг шаффоф ҳукуматни яратиш тўғрисидаги ваъдасига содиқ эканини кўрсатади.

Бу — ҳаётий муҳим манфаатларга, бироқ айни дамда Ўзбекистонинг Евроосиё ва глобал миқёсдаги стратегик рақобатбардошлигини оширишга қаратилган нутқ эди.

Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқий доиралар, хусусан, судлар эркинлиги ва фуқаролар ҳуқуқлари каби масалаларга урғу бериши хорижий сармоядорларнинг ижобий мулоҳазаларида ўз аксини топади.

Мурожаатда Ўзбекистон нафақат савдога оид масалаларни ҳал этишда, балки шунингдек, янги бозорлар очиш учун ҳам тезроқ ва самарали тарзда ўз чегараларини очиши айтилади.

“Денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг ҳолатини ҳисобга олганда, давлат раҳбарининг минтақавий иқтисодий интеграцияга урғу бериши ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Афғонистон, Покистон ва Эрон орқали жанубий экспорт-импорт йўлакларини ривожлантиришда ўзининг ролини янгилаши унинг келгуси қадамларидан бири бўлади. Бу Ўзбекистон Афғонистонда тинчликни ўрнатиш ва Эронни ажратиб қўйиш бўйича бўлғуси муаммоларни ҳал этишда низоларни тартибга солишда дипломатияга кўмаклашиш бўйича муайян масъулиятни ўз зиммасига олишини англатади”, — дейди хорижий мутахассис.

Маълумот учун: Defense and Foreign Affairs таҳлилий гуруҳи ноҳукумат ташкилот бўлиб, Вашингтонда жойлашган Халқаро Стратегик тадқиқотлар ассоциацияси (ISSA) аъзоси ҳисобланади. Defense and Foreign Affairs 1972 йилда ташкил топган. Ташкилот миллий ва халқаро хавфсизлик масалаларини ўрганиш билан шуғулланади, дунё бўйича стратегик ва мудофаа мавзуларига оид махсус анжуманлар ва семинарлар ўтказади.

Грегорий Копли Defense and Foreign Affairs таҳлилий гуруҳи раҳбари ва ISSA ассоциацияси президентидир.