Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда бўлиб ўтган сайловлар ҳақида
10:58 / 2020-01-24

ОНЛАЙН: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий мажлисга Мурожаатномасининг бошидаёқ мамлакатимизда ўтказилган Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳақида гапириб ўтиши бежиз эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий мажлисга Мурожаатномасининг бошидаёқ мамлакатимизда ўтказилган Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳақида гапириб ўтиши бежиз эмас. Зеро “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтган ушбу сайловлар нафақат 2019 йилнинг балки, янгиланаётган Ўзбекистон тарихида алоҳида саҳифани ташкил этган улкан воқелик бўлди.

Давлатимиз раҳбари ўз сўзида мазкур сайловларда илк бор энг нуфузли халқаро ташкилотларнинг 825 дан зиёд вакили кузатувчи сифатида қатнашгани, уларнинг 316 нафари ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари эканини таъкидлади.

Президентимиз сайловлар жараёнига холис, ҳаққоний баҳолаб, фуқаролик жамияти қуриш йўлида берган тавсиялари учун халқаро кузатувчиларга бутун халқимиз номидан миннатдорлик билдирди. Нуфузли халқаро ташкилотларнинг таклиф ва тавсияларидан кейинги сайловларда албатта фойдаланамиз, деди Давлатимиз раҳбари.