Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосарини қабул қилди
22:33 / 2018-11-21

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Майкл Мёллерни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Майкл Мёллерни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Самарқандда ўтказиладиган Инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форуми тадбирларида иштирок этиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузли делегацияси ташрифи Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир тасдиғи эканини мамнуният билан таъкидлади. 

Ўзаро алоқа ва ташрифлар сезиларли фаоллашгани мамлакатимизнинг Ташкилот тузилма ва институтлари билан конструктив мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишга қаратилган самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилгани қайд этилди. 

Бугунги кунда мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНЕСКО, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ва БМТнинг бошқа муассасалари билан амалий ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор дастурий ҳужжатлар ва “йўл харита”лари қабул қилинган ва биргаликда амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан жорий йил июнь ойида биринчи марта БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари бўйича махсус резолюцияси қабул қилингани ҳамда унинг халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватлангани алоҳида таъкидланди. 

Шунингдек, мамлакатимизнинг БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенцияси ва Бош Ассамблеянинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли резолюциясини қабул қилиш бўйича ташаббусларини илгари суриш йўлида биргаликдаги ишлар давом эттирилмоқда. 

rasmiy_8771.jpg
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг икки томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Орол экологик фожиаси оқибатларини, жумладан, Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий, гуманитар дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш орқали юмшатишда жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. 

Ўзбекистоннинг БМТ шафелигида махсус Траст жамғармасини ташкил этиш бўйича ташаббусини рўёбга чиқариш бу борада катта амалий қадам бўлади. Жорий йил 27 ноябрь куни Ташкилотнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида ушбу тузилманинг юқори даражадаги биринчи тадбири бўлиб ўтади. 

Томонлар, шунингдек, минтақамиз ва унинг ташқарисида тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили бўлган Афғонистондаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш масалаларини кўриб чиқдилар. 

БМТ Бош котиби ўринбосари Майкл Мёллер давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. 

Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган, аввало, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишларга юксак баҳо берди. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўз мазмун-моҳиятига кўра, БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Барқарор тараққиёт соҳасидаги мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг экани алоҳида таъкидланди. 

Майкл Мёллер Ташкилот Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишонч, яхши қўшничилик ва конструктив шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақада барқарор тараққиётга кўмаклашиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини тўла қўллаб-қувватлашини таъкидлади. 

БМТ Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форуми натижалари доирасида янада мустаҳкамлашга тайёр экани қайд этилди.