Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Покистон кўп қиррали ҳамкорлиги ривожланади
12:00 / 2020-09-11

Имтиёзли савдо тўғрисида Битим имзолаш масаласи устида иш олиб бориш, шунингдек, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш натижаларини тан олиш бўйича ҳукуматлараро


Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг савдо, тўқимачилик саноати ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд ўртасида иқтисодий шериклик соҳасидаги масалалар муҳокамасига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон - Покистон ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган мавжуд битимларни амалга оширишга ўзаро содиқлигини билдирди. Жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон - Покистон Ҳукуматлараро комиссияси шунингдек, Ўзбекистон - Покистон ишбилармонлар Кенгаши навбатдаги йиғилиш ҳамда иккала мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Инвестициявий ҳамкорликнинг муҳим салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, томонлар икки томонлама инвестиция алоқаларини ўрнатиш ва тўқимачилик, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, тоғ-кон саноатида Ўзбекистон - Покистон қўшма корхоналарини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича барқарор механизмларни жорий этиш истиқболини муҳокама қилди ва шу муносабат билан яқин келажакда “G2B” форматида музокаралар уюштиришга келишиб олдилар.

Суҳбат давомида ҳар икки мамлакат бозорига талабгир маҳсулотлар етказиб бериш кўламини кенгайтириш йўли билан ўзаро савдо ҳажмини оширишга қизиқиш билдирилди. Шу нуқтаи назардан, ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асосини яратиш муҳимлиги таъкидланди. Имтиёзли савдо тўғрисида Битим имзолаш масаласи устида иш олиб бориш, шунингдек, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш натижаларини тан олиш бўйича ҳукуматлараро Битимни ишлаб чиқиш ва имзолашни жадаллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида маҳаллий маҳсулотларимизни Покистонга олиб кириш ва Ўзбекистонга Покистон товарларини етказиб беришни ташкил этишга йўналтирилган Ўзбекистон – Покистон инвестиция-логистика савдо уйини ташкил этиш шунингдек, Термиз шаҳрида мажмуанинг логистика маркази шаклидаги филиалини қуриш истиқболи муҳокама қилинди. Ушбу савдо уйи бўлажак инвесторларга қўшма лойиҳаларни амалга оширишга оид ҳуқуқий маслаҳат бериш ҳамда маҳсулотларни сотиш учун бозор ва бошқа каналлар топишда икки мамлакат экспортчиларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Покистон Ислом Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича доимий фаолият юритувчи махсус ишчи гуруҳ ташкил этилишини назарда тутувчи Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур гуруҳ фаолияти доирасида томонлар уч соҳада - савдо ва инвестициялар, транспорт ва логистика ҳамда молия секторида ҳамкорлик масалаларини ишлаб чиқадилар. Ишчи гуруҳ томонидан Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида имзолаш учун устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликнинг “Йўл харитаси” ҳам ишлаб чиқилади.

photo_2020-09-11_12-02-07.jpg

photo_2020-09-11_12-02-09.jpg