Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон парламенти юқори палатасининг аъзолари сайланди
19:48 / 2015-01-15

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида шу йил 13-14 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган сайлов якунлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида шу йил 13-14 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган сайлов якунлари кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов ҳокимият вакиллик органлари депутатларининг Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш бўйича қўшма мажлислари сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида очиқ ва ошкора ўтганини таъкидлади. Қонунчилик бузилиши билан боғлиқ ҳолат қайд этилмади.

Сенат аъзолигига номзодлар Оқсоқоллар кенгашлари томонидан маҳаллий Кенгашларнинг давлат ва жамият фаолиятида катта амалий тажрибага эга ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли депутатлари орасидан кўрсатилди.

Яширин овоз бериш натижасида Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари орасидан сайланди.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига сайланган аъзоларни қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олди.