Ўзбекистон пандемия даврида фуқароларни самарали иш билан таъминлай олдими?
Онлайн шаклда бўлиб ўтган тадбирда 20 мамлакатдан тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус масъуллари, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда "COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистонда самарали бандлик ва муносиб меҳнатни рағбатлантириш" мавзусида конференция ташкил этилди.
Онлайн шаклда бўлиб ўтган тадбирда 20 мамлакатдан тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус масъуллари, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Конференция аввалида COVID-19 пандемияси даврида ишсизликни камайтириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда қўлланилган муваффақиятли амалиёт таҳлили натижалари намойиш этилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда ХМТ ҳамкорлигида тайёрланган “COVID-19 пандемияси даврида самарали иш билан таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” махсус ҳисобот рисоласида Ўзбекистон тажрибаси ёритилган.
Қайд этилганидек, Ўзбекистонда жами ишчи кучи (16 ёшдан 59 ёшгача бўлган эркаклар ва 15 ёшдан 54 ёшгача бўлган аёллар) 19 миллион кишини ташкил этади, уларнинг 5,1 миллиони норасмий иш билан банд, 2 миллионга яқини эса чет элда ишламоқда.
– Пандемия нафақат меҳнат бозорининг заиф томонларини, балки аҳоли, айниқса мигрантлар ва норасмий ишчилар ўртасида ижтимоий ҳимоя тизимидаги бўшлиқларни ҳам кўрсатиб қўйди, – деди бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов.
– Кичик бизнес ва микрофирмаларнинг кўплаб вакиллари ўз фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатиб қўйишди. Карантингача бўлган давр билан таққослаганда, ишсизлик даражаси ҳам ошди. Вазирликнинг COVID-19 тарқалиши оқибатида келиб чиққан иқтисодий инқирозга бўлган муносабати мисли кўрилмаган даражада бўлди. Қабул қилинган чора-тадбирлар COVID-19 нинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш, меҳнат бозорининг барқарор ва тез тикланишига кўмаклашиш ва инқироздан кейинги даврда Ўзбекистонда бандлик ва муносиб иш билан таъминлаш бўйича кейинги ҳаракатларни ривожлантиришга қаратилган.
Коронавирус билан боғлиқ муаммоларга жавобан вазирлик қатор устувор йўналиш ва чораларни белгилаб олди. Жумладан, ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш жойида вирус тарқалишини чеклаш, иш ўринлари ва даромадларни қўллаб-қувватлаш, корхоналарни қўллаб-қувватлаш, ишчи кучига талабни рағбатлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, янги имкониятларни яратиш, грантлар, субсидиялар ажратиш, ўқитиш ва жамоат ишларида вақтинча иш билан таъминлаш, ижтимоий мулоқотни кучайтириш, инқироздан чиқиш чораларини қўллаб-қувватлаш каби йўналишлар белгиланган.
Ушбу йўналишда Давлат меҳнат инспекцияси эпидемиология хизмати билан биргаликда корхоналарда санитария меъёрлари ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли мониторингни йўлга қўйди. Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси билан ўзаро алоқалар кучайтирилди.

Бундан ташқари, биринчи ярим йилликда 37 минг нафар ишсиз янги тартибда нафақа олди, 198,9 минг нафари эса Бандликка кўмаклашиш марказлари йўналишлари бўйича иш билан таъминланди. Уй-жой участкаларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини яратиш учун кам таъминланган оилаларни субсидиялаш механизми ишлаб чиқилди. 8 ой давомида 825,9 минг киши иш ва доимий даромад билан таъминланди.
Конференцияда шунингдек, пандемия шароитида чет элда меҳнат миграциясида бўлган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. Жумладан, чет элда қийин аҳволда бўлган фуқароларнинг юртимизга қайтиши учун ёрдам кўрсатилди. Уларга маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам берилди. Иш берувчилардан иш ҳақи ва компенсация йиғиш, мигрантларни уйга келгандан кейин иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Тадбирда ХМТ мутахассислари Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсда меҳнат бозорини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.