Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси ташкил этилди
Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 октябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 октябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.
Янги ташкилотнинг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгиланди:
• Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш;
• Истеъмол маҳсулотлари саноати фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилишга ёрдам бериш;
• Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш;
• Халқаро бозорларга чиқишда маҳаллий тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш.
Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси раислигига Умиршайхов Баҳодир Бахтиёрович тайинланди. Баҳодир Умиршайхов шу кунга қадар Ўзбекистон Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмасида фаолият юритган.