Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Осиёнинг энг йирик санъат фестивалида ҳамкор мамлакат сифатида иштирок этади
12:37 / 2020-01-23

Жорий йилнинг 1-16 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Харяна штатида Осиёдаги энг йирик ҳунармандчилик фестивалларидан бири “Суражкунд Мела“ бўлиб ўтади.


Жорий йилнинг 1-16 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Харяна штатида Осиёдаги энг йирик ҳунармандчилик фестивалларидан бири “Суражкунд Мела“ бўлиб ўтади.

photo5282867679285324868.jpg

Фестивалда ҳар йили дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан миллиондан ортиқ ҳунарманд иштирок этади.

Анъанавий тарзда “Суражкунд Мела“ фестивалини ўтказиш учун Ҳиндистоннинг битта штати танланади. Битта хорижий давлат эса фестивалнинг ҳамкор давлати сифатида иштирок этади.

photo5280955821838151040.jpg

Қайд этиш керакки, фестивалнинг бу йилги тадбирларида Ўзбекистонни ҳамкор мамлакат сифатидаги иштироки юртимиз санъати, урф-одати, маданияти, тарихи ва миллий таомларига дунё жамоатчилиги эътиборини қаратишга кенг имкон яратади.

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси хабарига кўра, фестиваль иштироки доирасида Ўзбекистон павильонлари ва маданий тадбирлари мамлакатнинг Деҳлидаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ҳунарманд“ уюшмаси томонидан ташкил этилади.