Ўзбекистон Ногирон-ампутантлар терма жамоамиз халқаро турнир ғолиби
Футболнинг бир тури сифатида тан олинган ногирон-ампутантлар терма жамоамизнинг халқаро майдондаги ютуқлари Ўзбекистон футболидаги энг кўп муваффақиятларга асос бўлмоқда
Футболнинг бир тури сифатида тан олинган ногирон-ампутантлар терма жамоамизнинг халқаро майдондаги ютуқлари Ўзбекистон футболидаги энг кўп муваффақиятларга асос бўлмоқда
Таркибида Абдужамил Шукуров, Аъзамжон Исматов каби тажрибали футболчилар тўп сурган мазкур термамиз 30 йилдан ошдики ҳар қандай нуфуздаги мусобақаларда фақат бош соврин учун майдонга тушади ва камида совринли ўринлардан жой олади. Ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам энг кўп чемпионлик айнан ўзбекистонлик спортчиларга насиб этгани ҳам бежиз эмас. Гарчи йиллар ўтган сари термамиз таркиби янги авлодлар билан алмашаётган бўлса-да, ёш футболчилар ҳам акалари анъаналарини давом эттиришга интилишяпти ва кўп холларда бунинг устидан чиқишяпти. Қолаверса, жамоанинг кўп йиллик сардори Абдужамил Шукуров нафақат терма жамоанинг, балки деярли барча расмий-норасмий халқаро турнирларнинг энг яхши ўйинчиси, ҳужумчиси, тўпурари номинацияларида ғолиб чиқаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Футболчиларимиз куни кеча Россияда ташкил этилган яна бир халқаро турнирда иштирок этиб қайтишди. Терма жамоамиз рақиблар дарвозасини жами 42 маротаба ишғол қилиб, мусобақа чемпионлигини қўлга киритишди.
Вакилларимиз гуруҳда “Ламан-АЗ“, “Махачқалъа“, “Кузбасс“ жамоаларини мағлубиятга учратишди. Ярим финалда “Динамо-Олтой“ жамоасини катта фарқ билан енгган бўлса (14:4), ҳал қилувчи финал баҳсида “АПСНИ“ жамоасини ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқишди – 6:2.