Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжонга жўнаб кетди
12:01 / 2019-10-29

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди.


Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув давомида ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасининг лойиҳаси ҳам имзоланиши кутилмоқда.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши эртага, 30 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлари кенгашининг бундан олдинги йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилган эди.