Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мудофаа вазири Москвада ғолиб танкчиларни қутлади
16:05 / 2019-08-18

Жорий йил 3 августдан 17 август кунига қадар давом этган бешинчи халқаро армия ўйинларидаЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари муносиб иштирок этди. 


Жорий йил 3 августдан 17 август кунига қадар давом этган бешинчи халқаро армия ўйинларидаЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари муносиб иштирок этди. Хусусан, “Танк биатлони” мусобақасининг 2-двизионида илк бор қатнашган вакилларимиз барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

8fbc7ad3-c7e8-4b7b-afbb-dd779994a131.jpg

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов армия ўйинларининг ёпилиш маросимида иштирок этиш учун Россия Федерациясига ташриф буюрди. мудофаа вазири юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган “Танк биатлони” жамоаси билан учрашиб, уларни қизғин муборакбод этди.

Шундан сўнг мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу ҳамроҳлигида “Дўстлик уйи”да ташкил этилган, жонажон Ватанимиз ҳақида етарлича таассурот уйғотадиган Ўзбекистон Республикаси кўргазмаси билан танишди. 

45687503-95c1-44ff-bef7-efcf07921363.jpg

Халқаро армия ўйинларининг ёпилиш маросими “Танк биатлони” мусобақасининг 1-дивизион финал баҳсидан сўнг Москва вилоятидаги “Патриот” паркида бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти