Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Ўзбекистоннинг сарҳил мева-сабзавотлари учун ташқи савдода янги бозорлар очилди!
17:19 / 2020-06-12

Маълумки, экспорт иқтисодий ривожланишнинг муҳим воситаларидан биридир.


Маълумки, экспорт иқтисодий ривожланишнинг муҳим воситаларидан биридир. Шу муносабат билан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси доимий равишда ташқи бозорларга чиқиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтиришга кўмаклашмоқда.

Йил бошидан буён инспекция томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. (Икки йил ичида Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Япония, Миср каби мамлакатларга 78 турдаги мева ва сабзавотлар учун карантин рухсатномаси олинди).

Айни вақтда эса, Таиланд ва Индонезияга – гилос, AҚШга – узум ва қовун, Мисрга – анор, олма ва олхўри, Ҳиндистонга – анор ва олма, Корея Республикасига – узум, Хитойга – нектарин, олхўри ва ўрик маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномасини олиш устида иш олиб борилмоқда.

Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 та маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди.

Бошқа давлатларга ҳам шу каби қатор маҳсулот турларини экспорт қилишда фитосанитария рухсатномаларини олиш устида музокаралар олиб борилмоқда.

Айтиш жоизки, қуритилган аччиқ қалампир ва лимонни Хитой Халқ Республикасига экспорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги баённомалар имзоланиш босқичида. Шунингдек, Ҳиндистонга узум экспорти учун рухсат олиниши кутилмоқда.

Хитой учун гилос қадоқлаш корхоналари сони 11 тага, Корея Республикаси учун 6 тага етказилди.

Россия Федерациясига сарҳил мева ва сабзавотларни экспорт қилишда ўзбекистонлик экспорт қилувчиларга янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўздавкарантин инспекцияси томонидан фитосанитария назорати соддалаштирилган холда назорат пунктлари рўйхати 22 тага кўпайтирилди.