Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Миллий атласи яратилмоқда
12:52 / 2020-08-18

Бу ҳақда “Давергеодезкадастр” қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.


“Картография” Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 204-ф-сон фармойишига асосан 424 та харитани ўз ичига жамлаган 2 томдан иборат Ўзбекистон Миллий атласи яратилмоқда.

Бу ҳақда “Давергеодезкадастр” қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

2019 йилда Атласнинг I томи бўйича ишлар тўлиқ якунланди ва ҳозирда 12 та вазирлик ва идора билан келишилди. 

Атласнинг II томининг 1-4 бўлимларида ҳам ишлар якунланди ва бу жами 357 та харитани (84 фоизини) ташкил этади. 

Атласнинг II томи 4-бўлимидаги иқтисодиётга оид 67 та харитани яратиш ва якуний чоп этиш ишларини 2020 йил октябрь ойи якунига қадар тугатиш режалаштирилган. 

Чоп этиш ишлари эса йил якунига қадар якунланади.