Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Миллий атласда нималар мужассам ёхуд туристик хариталар янги кўринишда
16:57 / 2020-10-29

Ўзбекистон Миллий атласини яратиш ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, жорий йилнинг якунига қадар 400 дан ортиқ хариталарни ўзида жамлаган икки жилддан иборат Ўзбекистон Миллий атласи нашр этилади.


Ўзбекистон Миллий атласини яратиш ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, жорий йилнинг якунига қадар 400 дан ортиқ хариталарни ўзида жамлаган икки жилддан иборат Ўзбекистон Миллий атласи нашр этилади.

Бу билан «Картография» илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси шуғулланмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий атласини яратишда Кадастр агентлиги ва «Картография» илмий ишлаб чиқариш давлат корхонасининг 60 дан ортиқ раҳбар ва ходимлар ва вазирлик, идоралардан бириктирилган 40 га яқин мутахассислар, олий таълим ва бошқа илмий мақомга эга бўлган ташкилотларнинг профессор ўқитувчилари жалб этилди.

Мақсад юртимизда фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий корхоналар, давлат идоралари ва хориж фуқароларига юртимизнинг ҳудудий тузилиши, иқтисодиёти, маданияти, тарихи, экологияси, таълим тизими, туризими хақидаги умумдавлат аҳамиятга эга маълумотларни картографик шаклда етказиб бериш.

Шунингдек, дунёда Ўзбекистон тўғрисидаги билимларни тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, маданий, бизнес ва бошқа соҳаларда юртимизнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш ҳам эътиборда.

Миллий атласнинг I-жилди юртимизнинг табиий-географик ўрни, умумий хусусиятлари, табиий шароити, ресурслари, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси каби соҳаларни акс эттирган 200 дан ортиқ харитани ўзида жамлаган учта бўлимдан, II-жилди эса юртимизнинг умумий хусусиятлари, аҳолиси, ижтимоий-иқтисодиёт,тарих соҳалари акс этган бўлиб, 210 тадан ортиқ харитани ўзида жамлаган 5 та бўлимдан иборат, дейди «Картография» илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси Бош директори Орифжон Ибрагимов.

Ўзбекистон Республикасининг конфигурацияси, яъни ҳудудлар шакли ва жойланиши ҳисобга олиниб, унинг формати 61х42 см. қилиб белгиланди. Асосий хариталарнинг масштаби 1:2500000, 1:3500000, 1:5000 000 дан иборат. Шунингдек, иқлим ҳамда ижтимоий инфратузилма хариталарини тузишда 1:7500 000 ва 1:10000000 масштаблардан фойдаланилмоқда. Хариталар тўғри тенг бурчакли ва тўғри тенг оралиқли конусли проекцияда тузилиб, рақамли-статистик маълумотлар охирги беш йиллик ҳолати бўйича берилади.

photo_2020-10-29_16-58-24.jpg

Албатта, бу жараёнда қўшни давлатларнинг ҳам тажрибасини ўргандик. Мисол учун, 2009 йилда Россияда, 2018 йилда Қозоғистонда бир неча жилддан иборат миллий атлас яратилган экан. Бундан ташқари Белорус, Озарбайжон, Кореянинг бу борадаги тажриба ва малакасини кўриб, ўзимизга мос жиҳатларини ўзлаштирдик.

Бундан ташқари «Картография» илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлардан келиб чиқиб янги тур ва кўринишга эга бўлган туристик хариталарни ишлаб чиқариш юзасидан бир қатор ишларини амалга оширилмоқдамиз.

Сир эмаски, бугунги кунда Тошкент шаҳри ёки Самарқандда қўлидаги схематик тарзда яратилган харитага қараб, ўзига тегишли жойни топа олмай турган сайёҳ ёки сайёҳларни ҳаммамиз ҳам кўрганмиз ва кўришимиз мумкин.

Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга асосан энди республикамизда очиқлик таъминланди. Эндиликда сайёҳлик объектлари жойлашган жойларнинг координаталарининг аниқлилик даражасини ошириш мақсадида Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мобил иловаларни ишлаб чиқиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу мобил иловада республикамиздаги тарихий обидалар атрофида жойлашган диққатга сазовар жойлар меҳмонхона, вокзал ёки бозорлар борлиги аниқ координатларда кўрсатилади.

Агар истаса, ҳар бир меҳмонхона ёки ресторан ўзининг харитасига эга бўлиши мумкин.

Бундан ташқари туристик хариталарга QR-kod тизими орқали схематик кўринишдаги туристик хатираларга Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда сайёҳлик агентликлари томонидан туризм соҳаси, туризм йўналишлари бўйича тайёрланган видео-лавҳаларни жойлаштирган ҳолда Республикамизга ташриф буюраётган сайёҳларга яна бир қулайликни тақдим этиш ишлари олиб борилмоқда.