Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маданият кунлари Тожикистонда
17:51 / 2019-11-12

11-15 ноябрь кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон делегациясини Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат намояндалари тантанали кутиб олди.


11-15 ноябрь кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон делегациясини Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат намояндалари тантанали кутиб олди.

12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Тожикистон Республикаси маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода билан учрашди. Унда маданият ва санъатни ривожлантириш борасидаги режалар муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг асосий мавзуси икки давлатнинг эҳтиёжига кўра, маданият йўналиши бўйича таълим сифатини ошириш, балет ва опера соҳасига тажрибали мутахассисларни жалб қилиш, театр гастролларини ташкил этиш, мақомни тарғиб этиш ҳақида бўлиб, зарур масалалар келишиб олинди.

Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида матбуот анжумани ҳам ўтказилди.

Журналистлар ўзбек санъаткорларининг ижодини тожикистонлик мухлислар астойдил қадрлашини эътироф этди. Таъкидланишича, Тожикистон халқи Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Наво” телеканалини кузатиб боради. Матбуот анжуманида “Овози тожик” радиосининг ўзбек мухбири томонидан берилган таклиф – икки халқ дўстлиги тўғрисидаги китобни чоп этиш ташаббусини Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев қўллаб-қувватлади.

Матбуот анжуманида Президентларимиз саъй-ҳаракати асосида барча йўналишдаги ташкил этилаётган ҳамкорликлар халқларимиз ўртасидаги дўстликни тобора мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Айниқса, 2017 йилдан буён маданият кунлари икки давлатда ҳар йили ўтказилаётгани алоҳида таҳсинга лойиқдир.

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ранг-баранг тадбирлар, мусиқий дастурлар, кўргазмалар, ижодий мулоқотлар, маҳорат сабоқлари, учрашув ва анжуманлар бўлиб ўтмоқда.