Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Латвия: ҳамкорлик кенгаймоқда
10:20 / 2020-02-24

Ўзбекистоннинг Латвиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбой Султонов Рига шаҳрида Латвия Ташқи ишлар вазирлиги икки томонлама муносабатлар директорати Бош Директори Илгварс Клява билан учрашди.


Ўзбекистоннинг Латвиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбой Султонов Рига шаҳрида Латвия Ташқи ишлар вазирлиги икки томонлама муносабатлар директорати Бош Директори Илгварс Клява билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Латвия ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик истиқболи муҳокама қилинди. Келгусидаги икки томонлама алоқалар, халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ доирасидаги ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.
Илгварс Клява Латвия муносабатларни биргаликда, жумладан савдо-иқтисодий, инвестицион ва технологиялар соҳаларида амалий мазмун билан бойитишга тайёр эканини билдирди.
Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Латвия томони таълим бўйича алмашинувларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаб, хусусан тоза технологиялардан фойдаланиш, Рига олий юридик мактабида, шунингдек ЕИнинг “БОМКА” дастури доирасида мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўзаро манфаатли муносабатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги масалалар бўйича узвий ишчи алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олинди.