Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Конституцияси – адолат қомуси
19:19 / 2019-12-05

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов вазирлик жамоаси ва меҳмонларни Конституция куни билан қутлаш баробарида ушбу қомусий ҳужжатнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. Конституциянинг энг муҳим жиҳати шундаки, унда инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият сифатида эътироф этилган.

Шу асосда қабул қилинган қонун ҳужжатларида ҳам бу жиҳатга эътибор қаратиб келинмоқда. Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишга масъул давлат органи сифатида қонун лойиҳаларни тайёрлашда бунга устувор аҳамият қаратаётир.

photo5424676843585383444.jpg

Тизимда адолатли қонун ҳужжатлари ишлаб чиқиш, лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш билан чекланиб қолмайжамиятда қонунга ҳурмат муносабатини шакллантириш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар, лойиҳалар амалга оширилаётир.

- Қонун устуворлиги жамиятда адолат қарор топишининг муҳим мезонидир, - деди Р.Давлетов. - Адолат эса жамиятдаги тинчлик, хотиржамлик ва халқ фаровонлигининг гарови ҳисобланади. Ҳазрат Навоий бежизга адолатни “ўтда куймас, сувда чўкмас, харж қилган билан адо бўлмас”, дея таърифламаган.

Адлия органларининг ҳар бир ходими ўз фаолиятида “фуқаролар адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак”, деган тамойилга қатъий амал қилишга интилиб, халққа янада яқинроқ бўлишга ҳаракат қилмоқда.

photo5424676843585383443.jpg

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида қилинган ҳуқуқий тарғибот ишлари халқимизнинг ҳуқуқий онги ошишига хизмат қилмоқда. Бунинг натижасини ён-атрофга назар солган, интернет саҳифаларини кузатган одам дарров фаҳмлаши турган гап. Тамомила ўзгарган, воқе-ҳодисаларга нисбатан ўз фикрини дадил айтаётган юртошларимиз кўпайиб бораётгани бунинг яққол тасдиғидир.

Айтиш жоизки, номи қайд этилган Президент фармони асосида «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилган эди. Унинг илк соҳиблари танлов асосида аниқланди.

photo5424703468087651393.jpg

Тадбирда ушбу кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Қувонарлиси,“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида ЎзА Веб-сайт ахбороти таҳририяти Қонунчилик, ҳуқуқий тарғибот ва коррупцияга қарши кураш бўлими мудири Норгул Абдураимова ҳам бор. Ҳамкасбимизни мукофот билан муборакбод этамиз!