Ўзбекистон хусусий банк секторида кутилган ўзгаришлар рўй бермоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Франция тараққиёт агентлиги (Agence Frangaise de Développement, AFD) ҳузуридаги “Proparco” тузилмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Франция тараққиёт агентлиги (Agence Frangaise de Développement, AFD) ҳузуридаги “Proparco” тузилмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида мамлакатимиз банк секторидаги жорий ҳолат, жумладан, меъёрий актларни амалиётга татбиқ этиш, банкларга қарашли ва қарашли бўлмаган кредит ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ва Базель қўмитаси стандартлари кўриб чиқилди.
Банклар фаолиятини мувофиқлаштиришда режалаштирилаётган ўзгаришлар, банкларни хусусийлаштириш ва улар фаолиятини мониторинг қилиш билан боғлиқ масалалар, жумладан, пруденциал назорат ва таваккалчиликни бошқариш соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди.
“Proparco” вакиллари таваккалчиликни тақсимлаш ва қўллаб-қувватлаш, кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш дастури доирасида Ўзбекистондаги хусусий банклар учун хизматлар ва молиявий воситаларни кенгайтиришда кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.
Маълумот ўрнида: “Proparco” Франция тараққиёт агентлигига қарашли шўъба корхона бўлиб, хусусий секторни ривожлантиришга ихтисослашган. Барча қитъаларда ўз тармоқларига эга мазкур агентликнинг дунё бўйича 85 та ваколатхонаси фаолият юритади.