English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Хитойга уруғчилик агрокластери, замонавий иссиқхоналар барпо этишни таклиф этди
11:54 / 2019-08-25

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон-Хитой қишлоқ хўжалиги қўмитасининг учинчи йиғилиши онлайн-мулоқот тарзида ташкил этилди. 


Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон-Хитой қишлоқ хўжалиги қўмитасининг учинчи йиғилиши онлайн-мулоқот тарзида ташкил этилди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Мулоқотда икки давлат вазирликлари, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлари вакиллари ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари С.Ходжаев ҳамда Хитой Халқ Республикасининг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирининг ўринбосари Чжан Таолинь Пекинда ташкил этиладиган амалий учрашувлар олдидан имзоланиши кутилаётган келишувлар борасида музокаралар олиб борди. Жумладан, С.Ходжаев Хитой билан турли йўналишларда ҳамкорликка тайёр эканини қайд этиб, Ўзбекистонда замонавий иссиқхоналарни барпо этиш, агротармоқни рақамлаштиришга қаратилган қишлоқ хўжалигида инновация марказини ташкил этиш, уруғчилик агрокластерини жорий этиш ҳамда Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ҳудудларидаги фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш учун ажратиш имкониятлари мавжудлигини билдирди.

Онлайн-мулоқотда ўсимликшунослик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фитосанитарияни ривожлантириш, мева ва сабзавотчилик экспорти, инвестицион ҳамкорликни фаоллаштириш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, соҳада таълим ва илм-фан йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама этилди. Томонлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида икки томонлама савдо иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлиги, тегишли ташкилотлар ўртасидаги бизнес алоқаларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги савдосини кенгайтиришга ва қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кучайтиришга йўналтирилган қўшма тадбирлар сонини ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, учрашувда дипломатик ваколатхоналар орқали келгусида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтказилиши кўзда тутилган ярмаркалар, кўргазмалар, учрашувлар, халқаро симпозиумлар тўғрисида доимий равишда маълумот алмашишга келишиб олинди.

Мулоқот якунида қўмитанинг тўртинчи йиғилиши Пекинда ўтказилишига келишиб олинди.