Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Хитой: парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда
19:24 / 2019-09-11

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 11 сентябрь куни ХХР Халқ вакиллари Бутунхитой мажлиси қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларда ишлаш қўмитаси раиси ўринбосари Ли Чуньшэн бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 11 сентябрь куни ХХР Халқ вакиллари Бутунхитой мажлиси қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларда ишлаш қўмитаси раиси ўринбосари Ли Чуньшэн бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари парламентлараро ҳамкорлик йўналишида ҳам мустаҳкамланиб бормоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари бир неча бор Чин мамлакатида ўтган халқаро форумларда иштирок этди. Ўз навбатида, Хитой парламенти вакилларининг юртимизга ташрифи ҳам мунтазамлик касб этган.

2018 йилда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги савдо айланмаси 6 миллиард 400 миллион долларни ташкил этди ва бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 5 фоиз кўп. Жорий йилнинг шу даврига қадар маҳсулот айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан ошди. 2020 йилда бу борадаги кўрсаткични 10 миллиард долларга етказиш кўзда тутиляпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида ўтказилган мулоқотда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига Хитойнинг илғор тажрибасини жорий этиш орқали иқтисодиётимизни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда меҳмонларга парламент қуйи палатаси фаолияти, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар тўғрисида ахборот берилди. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, давлат ва ҳудудий дастурлар ҳамда уларнинг самарадорлиги хусусида сўз юритилди.

Ли Чуньшэн Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда давлат бошқаруви соҳасини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, очиқ ва дўстона ташқи сиёсат олиб бориш устувор йўналишлар сифатида белгилангани эътироф этилди.

Суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни янада яхшилаш, аграр соҳадаги қонун ижодкорлигида эришилган ютуқлар ҳамда қишлоқ хўжалигида амалиётга жорий этилаётган илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Хитой делегацияси аъзолари шу куни Ўзбекистон Кишлоқ хўжалиги ва Инновацион ривожланиш вазирликларида ҳам учрашувлар ўтказди.